Зидан “Реал”дан “Базел”га ўтмоқчи

Спорт

photo_2019-04-05_16-50-59

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зениддин Зиданнинг ўғли дарвозабон Лука Зидан Швейцариянинг “Базел” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда El Confidencial нашри хабар бермоқда.

20 ёшли франциялик дарвозабон ва “Реал” ўртасида тузилган шартнома шу йилнинг июль ойида ўз кучини йўқотади. Клуб раҳбарияти уни учинчи дарвозабон сифатида жамоада олиб қолиши мумкин. Аммо кичик Зидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда.

Маълумот учун Лука жорий йилнинг 31 март куни “Сантиаго Бернабеу” стадионида Испания чемпионатининг 29 турида “Уэска” жамоаси билан ўйинда ўз дебютини ўтказган эди. Баҳс давомида дарвозабон рақибларидан 2 та гол қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Зениддин Зидан Лука Зидан

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг