Жиззахда хавфли манёврларни амалга оширганлар жазоланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Lacetti ва Malibu русумли машиналар тўй котрежида иштирок этиб, хавфли манёврларни амалга оширгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, "шоввозлар" машинанинг давлат рақамларини белгиланмаган тартибда ечиб олиб, машиналарига "сирена" ва "мигалка" ўрнатиб, ҳаракатланган. Олиб борилган суриштирув натижасида воқеа 3 март куни Жиззах вилояти Зомин туманида содир бўлгани аниқланган.

"Malibu  автомашинасига ҳар хил "сирена" ва "мигалка" қўйганим учун ЙПХ ходимлари топиб олиб келишди. Шунинг учун қолганлардан ҳам бу нарсани қайтармасликларини сўраб қолар эдим. Қилган ишимдан пушаймонман", дейди манёвр иштирокчиларидан бири.

Суриштирув давомида ҳайдовчилар шахсига аниқлик киритилган. Машиналар эса жарима майдонига олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах хавфли манёвр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг