Жасурбек Иброҳимов ўлими ортидан қамалган Исломбек Тўлаганов қамоқдан чиқди
Жамият
−
11 Апрель 2019
75392017 йилда ижтимоий тармоқлдар ва ОАВ диққат марказида бўлиб келган жиноят иши ва унинг қаҳрамони Исломбек Тўлаганов мавзуси яна кўтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди берган маълумотга кўра, Исломбек Тўлаганов очиққа чиқарилган, унга тайинланган жазо тури ўзгартирилган.
2017 йилнинг 30 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди қарори билан 1999 йилда туғилган Исломбек Тўлаганов 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. У Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан айбдор деб топилганди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар кассация судининг 2018 йил 12 январдаги қарори билан мазкур қарор ўзгаришсиз қолганди.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди 2018 йилнинг 20 декабрь куни ЖКнинг 90-моддаси ва Жиноят-процессуал кодексининг 536-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўтаб бўлинмаган қисмини алмаштирди. Айбдорга даромадининг 20 фоизини давлат ҳисобига олиб қолиш шарти билан 4 йил 5 ой 15 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги П.Ф. Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Исломбек Тўлаганов шу коллежнинг бошқа бир ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовга 3 май куни оғир тан жароҳати етказганди. Бунинг натижасида Жасурбек Тошкентнинг шифохонларидан бирида ҳаётдан кўз юмган.
LiveБарчаси