Жанубий Кореяда ҳамкасбларининг ўлими ортидан минглаб ўқитувчилар намойишга чиқди (фоторепортаж)

Олам

image_2023-09-05_12-43-19
0:00
0:00
download

Кеча, 4 сентябрь куни Жанубий Кореяда 120 мингга яқин мактаб ўқитувчилари бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли митинглар ўтказди, улардан 50 мингга яқини биргина Сеулда тўпланиб, норозилик намойишига чиқди.  Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу акция 2 сентябрь кунги 200 мингга яқин ўқитувчилар йиғилган Миллий ассамблея биноси яқинидаги митингнинг давоми бўлган. Ҳар икки акция иштирокчилари ҳокимиятдан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилган.

Ушбу кенг кўламли норозилик намойишларига ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан руҳий босимга дош бера олмаган ўқитувчиларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сабаб бўлган.

Сўнгги олти йил ичида Жанубий Кореяда 100 дан ортиқ давлат мактаблари ўқитувчилари ўз жонига қасд қилган, уларнинг ярмидан сал кўпи қуйи синфларда ишлаган. Сўнгги ҳолатлар орасида июль ойида жуда ёш бошланғич синф ўқитувчиси ва август ойининг охирида яна икки нафар ўқитувчи ўзини ўлдирган.

Митингда иштирок этаётган ўқитувчилар бугун ишга келмагани боис, бутун мамлакат бўйлаб кўплаб мактабларда дарслар бекор қилинди. 

Жанубий Корея Таълим вазирлиги ўқитувчиларнинг жамоавий ишдан чиқиши қонунга зид экани ва ўқитувчилар ва директорларнинг ишдан бўшатилиши ёки ҳатто жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бироқ айни пайтда ўқитувчиларнинг аҳволини яхшилаш чораларини кўришга ваъда берилмоқда.

Хусусан, расмийлар ўқитувчиларни ота-оналарнинг ноҳақ айбловларидан ва шахсий телефонларга қўнғироқ қилишдан ҳимоя қилишга ваъда беришган.

“Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақидаги асоссиз даъволар сони ортиб бормоқда ва ўқувчилар ҳуқуқларига урғу берилмоқда, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинмаяпти. Биз ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаймиз, шунда улар ҳеч қандай сабабсиз болаларни зўравонликда айблашдан ташвишланмасдан, болаларга таълим беришлари мумкин”, дейилади вазирлик баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея намойиш ўқитувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made