Жанубий Корея Президенти Ўзбекистонга келяпти
Олам
−
09 Апрель 2019 9737 1 дақиқа
Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Корея Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Мун Чжэ Ин Марказий Осиёнинг уч мамлакатига ташриф буюриши реджалаштирилган. У 16-18 апрель кунлари Туркманистон Республикасида бўлади. Ўзбекистондан кейинги ташриф – 21-23 апрель кунлари Қозоғистон Республикасига амалга оширилади.
“Ўзбекистонда Мун Чжэ Ин президент Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама қилади”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрь ойида Корея Республикасига қилган давлат ташрифи давомида стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, иқтисодий ва сармоявий соҳаларда 10 миллиард доллардан зиёд шартномалар имзоланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь