Жаҳон мудофаа харажатлари рекорд даражага чиқди. Қайси давлат қуролланишга энг кўп пул сарфлаяпти? 

Бу қизиқ

image

2023 йилда ҳарбий харажатлар 6,8 фоизга ўсиб, рекорд даража – 2,443 триллион долларга етди. Бу ҳақда Стокгольм халқаро тинчлик масалалари тадқиқоти институти (SIPRI) тақдим этган ҳисоботга таяниб, RBC хабар берди. 

Қайд этилишича, ўтган йилда глобал миқёсидаги умумий мудофаа харажатлари жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2,3 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери кузатилган энг юқори нуқта ҳисобланади.

Экспертларнинг фикрича, дунё давлатларида ҳарбий харажатларнинг ошиши, биринчи навбатда, Украинада давом этаётган уруш ҳамда Осиё, Океания ва Яқин Шарқдаги геосиёсий тарангликнинг кучайиши фонида юз бермоқда.

Эътиборлиси, АҚШ ва Хитой биргаликда жаҳон мудофаа харажатларининг деярли ярмини – мос равишда глобал кўрсаткичнинг 37 ва 12 фоизини ташкил қилади. АҚШ харажатлари Хитойдан уч баравар кўп бўлиб, йирик держава асосан қурол-яроғ бўйича тадқиқот, ишланмалар, синов ва баҳолашга пул тикяпти. Мамлакат ушбу йўналишлар учун 2022 йилга нисбатан 9,4 фоизга кўпроқ сармоя киритган. 

"Бу [АҚШ] эътиборини исёнкорларга қарши операциялар ва ассиметрик урушдан илғор ҳарбий салоҳиятга эга бўлган душманлар билан потенциал тўқнашувларда қўлланилиши мумкин бўлган янги қурол тизимларини ишлаб чиқишга қаратаётганини англатади”, дейди экспертлар.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий харажатлар SIPRI

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made