... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Зебинисо Холиқованинг санъатга доғ тушираётган актрисалар ҳақидаги гаплари Ситора Олимжоновага аталганми?


14:17, 11.08.2017 Шоу-бизнес
 20 264

Ёш актрисанинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирган фикрлари унинг кўплаб кузатувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Санъат олами, ундаги ижодкорлар, актёр ва актрисалар, хонандаларнинг шахсий ҳаёти доим одамлар кўз ўнгида. Бугунги ривожланган даврда мухлисдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди.
 
Албатта, бу соҳага кўча-кўйдан, бошқа соҳадан кириб қолганлар, иқтидори бўлмай туриб, амаки ё тоғасига, ҳатто, хушторига ишониб ўзини санъаткор санаётганлар ҳам бор. Афсуски, ана шундай кимсалар сабаб кўпинча асл санъат номига ҳам доғ тушади. Бунинг бир неча бор гувоҳи бўлганмиз.
 
Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо Холиқова ҳам актриса. Бироқ у онасининг этагидан тутиб, фалончининг қизиман дейдиганлардан эмас. Ҳозиргача кўпчилик Зебинисо Муқаддас Холиқованинг қизи эканини билмайди. Ижодини бошлаганига кўп бўлмаган Зебинисо айни дамда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. Унинг ижтимоий тармоқларда биз юқорида сўз очган мавзуда ёзган мулоҳазалари эътиборимизни тортди.
 
“Қалбимда мотам! Мен севиб, ёшлигимдан орзу қилган касбга кундан кунга доғ тушяпти. Аввалари санъаткорман десангиз, ҳамма фахрланарди. Ҳозирчи? Ҳозир кимнинг ўйнаши экан деб шубҳа билан қарашади. Ёки ажрашган, ёки кимгадир иккинчи хотин, ёки яна нималардир... Нега иккита кинода роль ижро этса санъаткор дейишади? Нега? Ажрашиб, эртасига қўшиқ куйласа санъаткор бўлиб қолади, нега? Тўғри, бу тақдир, кимнинг пешонасига қандай ёзилган, билмайман. Лекин оила муқаддас эканини кўпчилик қизлар тушунишмаяпти. Хоҳлардимки, оиласига хиёнат қилганларни ишдан озод қилиб, маъанвий бузуқ деб, ишсиз қолдириш керак. Шунда кўрамиз қайси пулга ўч қизалоқ жазманининг ёнида қоларкин?”, деб ёзади Зебинисо Холиқова.
 
Ёш актрисанинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирган фикрлари унинг кўплаб кузатувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ёзишмаларда кўпчилик Зебинисонинг гаплари бежиз ёзилмаганини, бу сўзлар актриса Ситора Олимжоновага аталганини иддао қилди. Гап шундаки, актриса бир неча кун аввал Таиландда турмуш қурган эди. Турмуш ўртоғини оммага расман эълон қилмаган Олимжонованинг хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлиб, уни бировнинг оиласини бузаётганга чиқарганлар ҳам топилди. Зебинисо Холиқова ўзи ёзган фикрлар ҳақида гапираркан, бу гапларнинг Ситора Олимжоновага тегишли эканини актмаса ҳам, шунга ишора қилди.  

Теглар:Зебинисо Холиқова Муқаддас Холиқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Озодахон
08:31 15.08.2017

Севимли актрисам Мукаддас Холикованинг кизларига хам санъат кондан деса булади, ролларни маромига уйнайди,албатта иктидори була туриб тан олинмаса ёки етарли эътиборга олинмаса жудаям алам килади,Зебинисо хафа булманг Сиз тилга олган иллатлар факат санъатдамас хамма жабхаларда кузга ташланади, бу нарсани уйлайверсангиз касал булиб колишингиз мумкин, баъзи бир акахонларга Олло инсоф берсин дейишдан узга чора йук!


Гулмира
14:45 12.08.2017

яхши Аёлни эри хаётига 2 чиси олиб кирмиди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!