Ўзбекистонда доллар, евро, рубль нархи қимматлашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 26 февраль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, бир АҚШ доллари 8403 сўм 19 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 10 сўм 99 тийинга қимматлади.

Евро курси эса 52 сўм 75 тийинга қимматлаб, 1 евро 9530 сўм 6 тийинни ташкил этди.

1 Россия рубли нархи 128 сўм 61 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм, 36 тийинга кўтарилди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Валюталар курси

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг