Ўзбекистон терма жамоаси Марокашда иккинчи ўринни қўлга киритди

Спорт

image

Марокашда дзюдо бўйича Гран-при таснифига кирувчи мусобақа якунланди. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган жорий турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақида Olyimpic.uz хабар тарқатди.

Мусобақа якунлангач, барча жамоаларнинг медаллари сарҳисоб қилинмоқда. Ўзбек курашчилари турнир давомида 2 та олтин ва шунча бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлдилар. Бу мувафаққият эса, жорий Гран-прининг умумжамоа бўйича иккинчи ўринини Ўзбекистон терма жамоасига тақдим этди.

Бу борада биринчи ўрин Германия термасига насиб этди. Немис дзюдочилари мусобақада 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди. Кучли учликни эса франциялик полвонлар якунлаб беришди. Улар ҳисобида 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари мавжуд. 

Марокаш Гран-присида қуйидаги ўзбек спортчилари медалларни қўлга киритишди:

Олтин – Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ва Сардор Нуруллаев (-66 кг)
Бронза – Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг).


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Марокаш Гран-приси

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг