Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 20 февраль куни Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Покистон Қуруқликдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Надим Раза бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки томонлама ушрашув доирасида минтақада хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ҳарбий таълим соҳасида мақсадли алоқаларни юқори поғонага кўтариш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Икки мамлакат мудофаа идоралари ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 21 февраль куни Тошкенда Марказий ва Жанубий Осиё Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқларининг навбатидаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Қурбонов

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг