Ўзбекистон делегацияси яна Германияга боради
Жамият 13 Февраль 10:24 1597
image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегацияси 2019 йил 13-16 февраль кунлари амалий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, Ўзбекистон делегацияси Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Мюнхен шаҳрида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси 1962 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда Америка ва Европа давлатлари билан бирга Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония сингари Шарқ мамлакатлари ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Ангела Меркелнинг таклифига биноан 2019 йил 20-22 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлганди.

Фирдавс Бек
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 1.8