Юзга яқин автотранспорт Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтолмай қолди
Олам 14 Март 17:02 3911
image

Кеча, 13 март куни 90 та автотранспорт воситалари “Казигурт” божхона постида Ўзбекистонга кириш учун навбат кутиб қолган. Бунга Ўзбекистон Қозоғистон чегарасида юзага келган вазият сабаб бўлган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

“12 март куни тахминан соат 10:00 да Туркистон вилоятидаги “Казигурт” божхона постининг товарларни экспортга жўнатишни тасдиқловчи қисмида “Астана-1” ахборот тизими ишламай қолди. Модулнинг қисман узилишига алоқа каналининг беқарор ишлаши сабаб бўлди”, дейилади хабарда.

Шунинг учун 12 март куни соат 18:00 лар атрофида ўтказиш пункти яқинида 180 та автотранспорт воситаси йиғилиб қолган. Соат 18:30 дан бошлаб ахборот тизими одатдаги тарзда ишлай бошлади.

Ўтказиш пунктидаги кескинликни камайтириш учун қўшимча ходимлар жалб қилинган ва 167 та автомобиль жўнаш учун рўйхатдан ўтказилган.

13 март куни соат 16:00 ҳолатида ҳисоб-китобларга кўра, 90 та автомобиль Ўзбекистонга чиқиш учун кутиб турган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 3.0