... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ювилмаган идиш-товоқ учун ўғил 75 ёшли онасини ўлдириб қўйди...


13:00, 17.11.2017 Олам
 5 429

Мазкур қотиллик учун эркак 10 йил озодликдан маҳрум этилган.

Сўнгги вақтларда инсоният қонуниятларига зид бўлган ва “ваҳшийлик иси” уфуриб турган воқеа-ҳодисалар ҳақида кўп эшитяпмиз. Афсуски, бундай воқеалар сони ортгандан ортиб бормоқда. Шунга ўхшаш воқеа-ҳодисалардан бири Қозоғистонда рўй берди.
 
Остонада яшовчи эркак уйининг бетартиблиги ва идиш-товоқлар ювилмаганлиги учун ўзининг 75 ёшли онасини калтаклади ва уни бўғиб ўлдириб қўйди.
 
Эркак ишдан уйга келганида уйнинг бетартиблигидан дарғазаб бўлган. Онаси эса ёшининг улуғлигини айтиб, ўғлининг ўзи уй ишларини қилмаслигидан шикоят қилган.
 
Ана шу сабаб она ва ўғил ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада эркак ўз онасининг бир неча аъзоларига қарата бир неча марта мушт туширган. Кейин эса онасини бўғиб, ўлдириб қўйган.
 
Мазкур қотиллик учун эркак 10 йил озодликдан маҳрум этилган. Айни вақтда ҳукм кучга кирган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қотиллик Қозоғистон Остона Ўғил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!