“Тошкент-Москва” поезди туя сабаб 44 дақиқа кечикди

Олам

Россиянинг Астрахан вилоятида “Тошкент-Москва” йўловчи поезди темир йўл изларига чиқиб олган туя сабабли 44 дақиқага ушланиб қолди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлигига Волгабўйи темир йўл матбуот хизматида маълум қилинди.

Туя дастлаб 22 км/соат тезлик билан югурган, кейин эса тезлиги 13 км/соатгача тушиб кетган. Поезддагилар туя умуман темир йўлга ётиб олишидан хавотир билдирган.

Таъкидланишича, воқеа Волгабўйи темир йўлида 5 январда юз берган.

Хабарда таъкидланишича, поезд машинисти “бепарво” туя сабабли ҳаракатини секинлаштиришга мажбур бўлган. Натижада поезд кейинги станцияга 44 дақиқалик кечикиш билан келган. Ушбу ҳодиса поездлар қатнови жадвалига таъсир қилмаган.

Темир йўл маъмуриятида таъкидланишича, ҳайвонлар темир йўл изларига чиқиши ҳолатлари бўйича барча материаллар ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Тошкент-Москва

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг