Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг “бой” ҳамкори қайси давлат эканини биласизми?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича хабар берган эдик.

Маълумотларга кўра, экспортнинг асосий улуши қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар - 5,1 млрд доллар (умумий экспортдаги улуши 28,5 фоиз), хизматлар - 3,6 млрд доллар (19,9 фоиз), энергия ташувчилар  - 2,5 млрд доллар (14,1 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари - 1,6 млрд доллар (9,1 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари - 1,5 млрд доллар (8,5 фоиз), рангли металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар - 951,3 млн доллар (5,3 фоиз), кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар - 876,9 млн доллар (4,9 фоиз), қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар - 349,6 млн доллар (2 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

2019 йил давомида 2,700 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб қилинган. Улар ҳисобига 1 млрд доллардан ортиқ қўшимча экспорт амалга оширилган. Бундан ташқари, 42 та мамлакат бозорларига 206 та янги турдаги маҳсулотлар экспорти ўзлаштирилган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари сони ҳисобот даврида 178 тани ташкил этди. Айни пайтда Хитой (7,6 млрд доллар ёки 18,1 фоиз), Россия (6,6 млрд доллар ёки 15,7 фоиз), Қозоғистон (3,3 млрд доллар ёки 8 фоиз), Корея Республикаси (2,7 млрд доллар ёки 6,5 фоиз), Туркия (2,5 млрд доллар ёки 6 фоиз), Германия (980 млн доллар ёки 2,3 фоиз), Қирғизистон (829 млн доллар ёки 2 фоиз), Афғонистон (618 млн доллар ёки 1,5 фоиз) ва АҚШ (596 млн доллар ёки 1.4 фоиз) товар айланмаси бўйича етакчилар ҳисобланишади.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг