Тадбиркорларнинг шахсий автомобилини бошқаришига енгиллик берилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда яқин бир-икки куннинг ичида тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров 15 апрель куни онлайн брифингда маълум қилди.

“Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида юк автомобилларига бўлган чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Тадбиркорлар, корхоналар бир-бирига юк юбориши тўлиқ эркинлашди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Тадбиркорларимиз кўплаб мурожаатлар билан чиқишяптики, уларнинг машинаси шахсий. Шахсий машиналарга эса рухсат йўқ, фақат ташкилот автомобилларига стикер берилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ҳозир бу бўйича ҳам 1−2 кун ичида Бош вазиримиз раҳбарликларидаги комиссиянинг қарори чиқади, буни ҳам енгиллаштирамиз. Яъни, ҳар бир соҳани кунлик режимда, хоҳласангиз онлайн режимда назоратда ушлаш, ҳар бир соҳани имкон доирасида қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларимиз муҳтарам президентимиз томонидан белгилаб берилди. Улар бўйича иш бир соат ҳам тўхтамайди”, дейди Жамшид Қўчқоров.

Бош вазир ўринбосари иқтисодий инқирознинг таъсирини чўзиб юбормаслик ва тезроқ бартараф этиш кераклигини қўшимча қилди. Шунингдек Жамшид Қўчқоров инқироз пайтида давлат олдида кўплаб харажатлар юзага келишини айтиб, бу бўйича ишлар бошлаб юборилганини айтмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг жорий йил 28 март куни қабул қилган қарорига мувофиқ 30 мартдан 20 апрелгача Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқаришга чекловлар ўрнатилди. 6 прелдан эътиборан мамлакатда скутер ва велосипед бошқаришга ҳам чеклов жорий қилинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз Жамшид Қўчқоров карантин

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг