Юнусободнинг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга қамалди

Жамият

image

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов устидан суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида ўтган судда Бахтиёр Абдусаматовдан ташқари Ўлмас Мухамедсаидов (вақтинча ишсиз) ва Шоҳруҳ Маликов (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” ДУК бош директори лавозимида ишлаган)га ҳукм ўқилди.

Судланувчилар Бахтиёр Абдусаматов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддаси (пора олиш), Ўлмас Муҳамедсаидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ва Шоҳруҳ Маликов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланганди.

Хабар қилинишича, суд Бахтиёр Абдусаматовни 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбдор деб топди. У 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони манзил колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Ўлмас Муҳамедсаидов 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора бериш) бўйича айбдор деб топилиб, 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шоҳруҳ Маликов эса суд залидан озод этилди.

Ҳукм ҳали кучга кирмаганлиги, норози тарафларга шикоят бериш тартиби ва муддати тушунтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Бахтиёр Абдусаматов

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг