... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободдаги ЙТҲда бир киши вафот этди


22:20, 27.11.2017 Жамият
 2 561

Spark автомашинаси ҳайдовчиси ерда ётган жабрланувчини яна бир марта босиб ўтиб кетган.

Жорий йилнинг 24 ноябрь жума куни Юнусобод туманидаги ТХАЙ кўчасида жойлашган “Турон” чойхонаси қаршисида тахмиман соат 22:50 да жиддий ЙТҲ содир бўлган.
 
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, Matiz русумли автомобилни бошқариб кетаётган 34 ёшли ҳайдовчи йўлдан ўтаётган номаълум кимсани уриб юборган.
 
Шундан сўнг унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Spark автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлда жабр чекиб ётган пиёдани иккинчи бор босиб ўтиб кетган.
 
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида 1987 йилда туғилган жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
 
Matiz хайдовчиси жабрланган кишига ёрдам кўрсатмасдан, шунингдек, бу ҳақда Ички ишлар органларига хабар бермасдан ҳодиса рўй берган жойдан қочиб кетган.
 
Жуфтакни ростлаган айбдор ИИББ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан 25 ноябрь куни соат 11:00 да ўтказилган “Тозалаш-антитеррор” тадбири давомида қўлга туширилган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЙТҲ Spark Юнусобод тумани ТХАЙ кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар