Ўзбекистон ЯИМ аҳоли жон бошига 341 долларни ташкил этди

Жамият

image
Ўзбекистонда уч ойда 15,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди north_east

Ўзбекистонда уч ойда 15,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 110 трлн 517,8 млрд сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг январь-марти билан таққослаганда 4,1 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятор индекси 2019 йил январь-мартдаги нархларга нисбатан 114,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Далват статистика қўмитаси хабар берди.

2020 йил январь-март ойлари якунларига кўра, ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 55 трлн 729,1 млрд сўм, хизматлар кўрсатиш соҳасида – 44 трлн 172,0 млрд сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди, маҳсулотларга соф солиқлар эса 10 трлн 616,7 млрд сўмни ташкил этди. 

2020 йил январь-март ойларида ЯИМ ўсиши 2019 йил январь-мартдаги 5,7 фоиз ва 2018 йил январь-мартдаги 5,6 фоизга нисбатан 4,1 фоизгача секинлашди. Шу билан бирга, ЯИМ дефлятор индексида ҳам 2019 йил январь-мартдаги 121,3 фоиз ва 2018 йил январь-мартдаги 136,7 фоизга нисбатан 2020 йил январь-март ойларида 114,1 фоизгача секинлашиш кузатилди.

Кузатилаётган даврда ўртача алмашув курси бўйича ҳисобланган номинал ЯИМ ҳажми 11,5 млрд долларни ташкил этди (2019 йилнинг январь-мартида – 11,1 млрд долл.).

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 3,25 млн сўмни (ёки 341 доллар эквивалентида) ташкил этди ва бу кўрсаткич 2019 йил январь-март ойлари билан таққослаганда 2,0 фоизга ўсди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 2018-2019 йил январь-март ойларида мос равишда 3,9 фоиз ва 3,8 фоизни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодиёт ЯИМ

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг