Қўшни давлатлардан ўқишини кўчирганларни талабаликка қабул қилиш шартлари белгиланди
Жамият
−
03 Сентябрь 2020
7846Қўшни давлатлардан Ўзбекистонга ўқишни кўчирган шахсларни талабаликка қабул қилишнинг янги тартиби белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра, Давлат қабул комиссиясининг қарорига биноан, 2019/2020 ўқув йилида қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг талабаликка қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларини расмийлаштириш истисно тариқасида қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгиланди:
• олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) ушбу тоифадаги фуқароларни дарсларга иштирок этишга рухсат бериш тўғрисидаги фармойишларига мувофиқ уларга тўлов-контракт маблағларини тўлашга рухсат этилади, бунда, тўлов шартномасида фуқаронинг тегишли ҳужжатлари белгиланган талаблар даражасида тақдим этилмаган тақдирда шартнома бекор қилиниши қайд этилади;
• карантин чекловлари якунлангач, қўшни давлатдаги олий таълим муассасасидан фуқаронинг тегишли ҳужжатлари муайян олий таълим муассасасига белгиланган талаблар даражасида тақдим этилгандан сўнг фуқарони дарсларга иштирок этишга рухсат берилган санадан бошлаб уни талабаликка қабул қилинган деб ҳисоблаш тўғрисида олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) буйруғи расмийлаштирилади.
Келгуси ўқув йилларида, шу жумладан 2020/2021 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Яъни жорий йил февраль ойида бўлгани каби истисно тариқасида барча талабаларнинг ўқишини имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилмайди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь