“Кийдиради анжанчасига”: Андижонда 12 млрд сўмлик нефть “растрата” қилинган

Жамият

image

Андижон вилоят прокуратураси томонидан “Андижоннефть” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан текшириш ўтказилди ва қиймати 12 млрд 825,9 млн сўмлик 15 287 тонна манбаалар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, жамиятнинг нефт конлари, нефтни йиғиш, тайёрлаш  ва топшириш цехларида ўтказилган хатловда товар нефтдан қиймати 254,5 млн сўмлик 310,2 тонна ортиқчалик ва қиймати 22,7 млн.сўмлик 42,4 тонна камомад, цехлараро қувурларни демонтаж қилишда ва нефтни қайта ишлаш заводига юборишда қувурлар орқали нефтни талон-тарож қилиш йўли билан қиймати 1 млрд 404 млн сўмлик 812,3 тонна товар нефть йўқотилганлиги, 479,6 млн сўмлик 795,8 тонна қазиб олинган нефтни ҳисоботларга киритмаган ҳолда ўзлаштириш, ҳисоботларни соҳталаштириш орқали 2 млрд 583,8 млн сўмлик 3486,9 тонна камомадни ва 70,8 млн сўмлик 95,9 тонна ортиқчаликларни яшириш, 6 млрд 313,3 млн сўмлик 7 697 тонна нефтни ҳисоботларга қўшиб ёзиш, шунингдек, 1 млрд 678,9 млн сўмлик 2046,9 тонна нефтни бажарилмаган иш хажмини кўрсатиш ҳисобига бирламчи хужжатларсиз асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ҳолатларини ташкил қилади.

Фақатгина 2019 йил июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган даврини олсак, жами аниқланган манбаалар нефтни асоссиз хисобдан чиқариш, қўшиб ёзиш, хисобот хужжатларида ва хатловда камомадлар ҳамда ортиқчаликлар бўйича 1 838 951 734 сўмлик 1 356,8 тоннани ташкил этди.

Текширув якунида расмийлаштирилган хужжатлар Андижон вилоят прокуратурасига топширилди ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Андижон

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг