Карантин вақтида футболчилар нималар билан банд? (фоторепортаж)

Спорт

image

Коронавирус пандемияси инсоният ҳаёти учун жуда ҳам хавфли инфекцияга айланди. Ушбу касаллик туфайли кўплаб одам ҳаётдан кўз юмди. COVID-19 вируси спортга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Токио-2020 Олимпиадаси 1 йилга қолдирилди. Футбол бўйича деярли барча мамлакат миллий чемпионат баҳслари номаълум муддатга тўхтатилди. Дунё бўйлаб карантин эълон қилинди ва уйдан кўчага чиқмаслик тавсия этилди. Хўш, бундай вақтда футболчилар вақтларини қандай ўтказмоқда?

"Шанхай Сипг" клуби футболчиси Одил Аҳмедов уй шароитида машғулот ўтказмоқда

"Пахтакор" клуби футболчиси ЖАлолиддин Машарипов карантин вақтида тўп ўрнига қоғозда машқ қилмоқда

Қатарнинг "Қатар СК" клуби футболчиси Сардор Рашидов карантинда қизалоғи билан бирга

"Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев уй шароитида якка тартибда машғулот ўтамоқда

"Манчестер Юнайтед" жамоаси футболчиси карантин вақтида жисмоний машқ билан шуғулланмоқда

Коронавирусга чалинган "Валенсия" клуби футболчиси Эсекьель Гарай уй шароитида даволанмоқда

"Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Карим Бензема ҳам карантин вақтида жисмоний машқлар бажармоқда

"Қироллик клуби" аъзоси Лука Модрич ҳам жамоадоши Карим Бенземадан қолишаётгани йўқ

Карантин вақтида "Ювентус" клуби футболчиси Пауло Дибала либослар коллекциясини намойиш этди

"Реал Мадрид" клуби футболчиси Серхио Рамос оиласи билан UNICEF ташкилотига ҳайрия пули ўтказди

"Ливерпуль" жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳам карантин вақтида машғулот ўтказиш билан банд

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду карантинни оиласи даврасида ўтказмоқда

"Барселона" футбочлиси Лионель Месси ҳам карантинда фарзандларига вақт ажратмоқда

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон карантин вақтида уй шароитида фарзандлари билан баскетбол ўйнамоқда

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе карантин вақтида зерикиб қолмаслик учун китоб ўқимоқда

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес карантинда фарзанди билан бирга вақт ўтказмоқда

"Милан" клуби футболчиси Патрик Кутроне карантин вақтида кучуги билан машғулот ўтказмоқда

ПСЖ футболчиси Неймар карантин вақтида якка тартибда қумда машғулот ўтказмоқда

"Челси" клуби футболчиси Каллум Хадсон-Одои коронавирусдан буткул тузалди ва ўз уйида карантинда

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос уй шароитида машғулот ўтказмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос Лионель Месси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду Одил Аҳмедов Пауло Дибала Карим Бензема Лука Модрич Сардор Рашидов Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг