ОАВ: Трамп яна бир араб давлатини Исроил билан яраштирди

Олам

image

Баҳрайн Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги дипломатик муносабатларни яхшилаш тўғрисидаги келишувга қўшилиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Axios нашрининг Баҳрайн ва Исроил амалдорларига таяниб хабар беришича, Оқ уй Баҳрайнга босим ўтказиши натижасида мамлакат БААнинг изидан боришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг ўрталарида Дональд Трамп БАА ва Исроил дипломатлик алоқалар ўрнатиш ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олганини маълум қилганди.

Маълумот учун, агарда Баҳрай Исроилни тан олса, у яҳудийлар давлатини тан олган тўртинчи араб давлати бўлади. Исроилни араб давлатлари орасида биринчи бўлиб 1979 йилда Миср тан олган. Исроил ва Миср ўртасида АҚШ воситачилик қилган. 1994 йилда Иордания ҳам қўшнисини тан олган.

Орадан узоқ вақт ўтиб, 2020 йилда БАА ҳам Исроилни тан олди. Воситачи яна АҚШ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Баҳрайн

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг