Коронавируснинг ғалати жиҳатлари маълум қилинди

Олам

image

Юқумли касалликлар шифокори, россиялик Владимир Никифоров COVID-19 нинг ғалати жиҳатлари ҳақида гапирди. У бу ҳақда “Россия 1” телеканали эфирида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, коронавирус классик эпидемиология қонунларига амал қилмайди. Шифокор, шунингдек, беморнинг ўпкасидаги ўзгаришлар ва унинг соғлиғи ҳолатларининг мос келмаслиги ҳақида таъкидлади.

Никифоровнинг таъкидлашича, кейинчалик “ҳалокатли ҳолат” юз беради ва беморнинг аҳволи ёмонлашади.

Юқумли касалликлар мутахассиси рентген билан қаралса, коронавирусда пневмония белгилари деярли йўқлигини таъкидлади.

“Бизни янги бир нарса кутмоқда. Мен бу даҳшатли деб айтмасдим, лекин ҳамма нарса тушунарсиз - ҳаммаси ғалати” дея қўшиб қўйди Никифоров.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

1398

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг