... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонованинг ашаддий мухлиси Мавлуда Асалхўжаева билан дуэт куйлади


15:35, 19.02.2016 Премьера
 6 754

Мавлуда Асалхўжаева ва Баҳодир Низомовдан “Сени соғиниб” номли янги қўшиқни қарши олинг.

Бироз аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева 19-21 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида синглиси Гули Асалхўжаева билан янги концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда бугундан старт оладиган концерт дастурида куйланадиган янги қўшиқларидан бирини фақат “Qalampir.uz” сайтига тақдим этди.

Мазкур қўшиқни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ҳамда бастакор ва хонанда Баҳодир Низомов куйлаган. Дарвоқе, мухлислар Баҳодир Низомовни бастакор сифатида яхши танишади. Зиёда Қобилованинг “Хаёлим”, “Севади ёрим”, Мавлуда Асалхўжаеванинг “Олов-олов”, “Ҳўп-ҳўп” номли қўшиқлари Баҳодир Низомовга тегишли. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ашаддий мухлиси бўлган Баҳодир Низомов бундан икки йил аввал севимли санъаткори билан дуэт куйлашга ҳам муяссар бўлганди ва бу қўшиқ Усмонованинг мусиқий альбомидан жой олган. Шунингдек, Низомов “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз билан ҳам “Недан” номли дуэт куйлаган эди.

Икки хонанданинг эътиборингиз ҳавола этаётган қўшиғи “Сени соғиниб” деб номланган. Бу қўшиқ Асалхўжаеваларнинг уч кунлик концерт дастурида ҳам жаранг сочади. Қўшиқни сайтнинг мусиқа бўлимиди тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг концерт дастуридан репортажни тақдим этамиз. 

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева Баҳодир Низомов Сени соғиниб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Abdu
13:23 20.02.2016

etiborila uchun Bahodir Nizomov, Yulduz Usmonovani muhlisimas!!!! Eng so'ngi shogirdi hisoblanadi!!!!!!!!!! Jurnalistlar bu maqolaga o'zgaritirsh kiritila!

****Editor's Note: Yulduz Usmonova bu ma'lumotni tasdiqlamadi.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!