... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонова Шавкат Мирзиёевни қутлаш тадбирида иштирок этди


20:29, 05.12.2016 Шоу-бизнес
 20 091

Мазкур тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари, ёшлар қатнашган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентилигига ўтказилган сайловларда ғолиб Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ўтказилган тадбирда иштирок этгани ва нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари, ёшлар иштирок этди.
 
Шавкат Мирзиёевни қутлагани йиғилганлар орасида таниқли санъаткорлар ҳам бор эди. Хусусан, 10 йилдан буён ТВ ва радиолардан узилиб қолган хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди.
 
 
Юлдуз Усмонова тадбирда бошқа ҳамкасблари, Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитовадан узоқроқ турди. Унинг икки тарафидаги жойда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева ҳамда Улуғбек Раҳматуллаев эгаллади.
 
Тадбир сўнггида Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда Шаҳзода ва Жаҳонгир Позилжонов қўшиқ куйлашди.
 

Теглар:Юлдуз Усмонова Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!