... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонова қачон “Истиқлол” саҳнасида куйлаши маълум қилинди


13:12, 09.12.2016 Шоу-бизнес
 17 234

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова сўнгги бор 2007 йилда “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова яна катта саҳналарга қайтгани, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги тантаналарида иштирок этгани, қўшиқлари давлат телеканаллари орқали намойиш этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Юлдузни соғинганлар кўп, унинг қўшиқларини интизор кутганлар талай. Хонанда қўшиқлари ила қалблардан ўрнини топган.
 
Юлдуз Усмонова сўнгги бор 2007 йилда “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этганди. 9 йил давомида у жуда кўп саҳналарда куйлади, аммо “Истиқлол” саҳнаси унга бегона бўлганди.
 
Ва ниҳоят Юлдуз Усмонова “Истиқлол” санъат саройида қўшиқ куйлайди. Хонанда 9 йиллик танаффусдан кейин 15 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Мавсум хитлари” концерт дастурида иштирок этади.
 
Кўрамиз, халқ Юлдузни “Истиқлол” саҳнасида қандай кутиб оларкин? 
 

Теглар:Юлдуз Усмонова Концерт Истиқлол санъат саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ibragim
14:44 09.12.2016

Хурсандмиз. Шу сайт менга жуда екди. Юлдуз хакидеги маколаларни шу ердан билиш менга жуда кулай. Телеграмм хам очсаларинг яхши булар эди азиз Калампир сайт муалифлари!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!