... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонова март ойида "Истиқлол" саройида концерт берадими?


18:13, 06.01.2016 Шоу-бизнес
 10 252

Хонанданинг 1-20 март кунлари "Истиқлол" санъат саройида концерт бериши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова жорий йилнинг 1-20 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётгани ва чипталар сотуви бошлангани ҳақидаги хабарлар бутун Республикага тарқалишга улгурди. Бу гап-сўзлар тарқалганидан сўнг актриса Халима Ибрагимова Instagram'даги шахсий саҳифаси орқали концерт учун тайёрланган баннерни жойлаштириб, хабарлар ёлғон эканини маълум қилди ва ёлғон маълумотларга алданиб, сохта чипталарни харид қилмасликдан огоҳлантирди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Истиқлол” санъат саройида сўнги бор 2007 йил концерт дастурини тақдим этган эди. Ўтган йил сўнгида эса хонанда Тошкентдаги "Наврўз" ресторанида  “Мен сен билан қироличаман” номли янги мусиқий альбомининг тақдимот маросимини ўтказди. 

Теглар:Юлдуз Усмонова Концерт Истиқлол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

anpwyv
12:50 01.06.2016

3QJX3G efgopqmkjgcc, [url=http://jyttkatxdqhw.com/]jyttkatxdqhw[/url], [link=http://xdbhncqkxfcy.com/]xdbhncqkxfcy[/link], http://xlpveltolzgm.com/


Шухрат
20:40 29.01.2016

Кани энди Истиклолда Юлдуз Усмонова, Шерали Жураев ва Озода Нурсаидовалар концерт беришса! Халк роса хурсанд буларди. Ха, орзу килиш айб эмас.Уша кунлар хам келиб колар.


sardorbek
14:42 11.01.2016

Darhaqiqat Yulduz honim o'zining yakkahon konsertini berganida yaxwi bolardi/


Gulnoza
19:04 06.01.2016

Qaniydi Yulduz Usmonova konsert bersayedi uning muxlislari judayam kup biz uni sevamiz va intizorlik bn kutamiz konsertini. ...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!