Неймарнинг юлдузларга бой жамоаси мағлуб бўлди

Спорт

image

Франция чемпионатининг 7-турида ПСЖ ўз майдонида "Реймс" клубига имкониятни бой берди.

"Парк де Пренс" стадионида ўтган учрашувнинг 29-дақиқасида Камара, 90-дақиқада эса Диа томонидан киритилган голлар парижликларнинг шармандали мағлубиятига кифоя қилди. Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам ПСЖ 15 очко билан тўплар нисбатига кўра пешқадамликни давом эттирмоқда. 

ПСЖ – Реймс 0:2

"Парк де Пренс" стадиони
Голлар: 0:1 – 29 Камара, 0:2 – 90 Диа.

ПСЖ – Навас, Бернат, Кимпембе, Курзава (Маркиньос, 66), Мбе Со (Менье, 59), Сарабия, Паредес, Шупо-Мотинг (Ди Мария, 42), Эррера, Диалло, Неймар.

Реймс – Райкович, Дисаси, Фоке, Абдельхамид, Камара (Думбия, 85), Кафаро, Мунеци, Мбуку (Диа, 61), Шавалерен, Конан, Донис (Уден, 69).

Огоҳлантиришлар: Донис (40), Бернат (45), Райкович (83).


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ мағлуб бўлди

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг