... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙТҲ сабаб Toyota’да ўтирган қиз Mercedes остига учиб тушди


09:19, 19.06.2017 Олам
 3 478

Mercedes қизнинг устидан босиб ўтгач, гувоҳлар воқеа жойига дарҳол етиб келишди. Машинани кўтариб, унинг остидаги қизни чиқариб олишди.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида даҳшатли ЙТҲ юз берди. 2 киши оғир жароҳат билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Toyota Camry ва Mercedes машиналари бир йўлдан кетаётган вақтида, япон автомобили чап тарафга бурилишни бошлаган. Mercedes эса уни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўлга чиққан ва ён томондан Toyota Camry билан тўқнашган.
 
Toyota Camry’га ён тарафдан зарба урилгач, машина айланиб кетиб, тўсиққа урилган. Бу вақтда эса Toyota’да ўтирган қиз автомобилдан учиб чиқиб, Mercedes ғилдираклари остига тушган.
 
Mercedes қизнинг устидан босиб ўтгач, гувоҳлар воқеа жойига дарҳол етиб келишди. Машинани кўтариб, унинг остидаги қизни чиқариб олишди. Улар тез ёрдам хизмати ва полицияни чақиришган.
 
Полиция вакиллари етиб келишганида, Mercedes машинасида бўлган йўловчилардан бири ҳайдовчи эканини айтган. Гувоҳлар эса ҳайдовчи бошқа кишилигини ва у маст ҳолда бўлганини айтишмоқда. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Toyota Camry Mercedes ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!