Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати: Паола Плиего илк марта Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Спорт

image

Жорий йилнинг 15-23 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 

Токио Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам катта делегация билан иштирок этади. Мусобақада 14 нафар спортчи иштирок этиши белгилаб қўйилган. Эътиборлиси, асли келиб чиқиши мексикалик бўлган Лара Плиего Паола илк марта Ўзбекистон байроғи остида мусобақаларда иштирок этади.

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Севинч Исмоилова – сабля
Зайнаб Дайибекова – сабля
Яна Обвинцева – сабля
Лара Плиего Паола – сабля
Шерзод Мамутов – сабля
Пазилбек Генжебаев – сабля
Бобуржон Расулов – сабля
Роман Александров – шпага
Жавоҳирбек Нурматов – шпага
Файзулла Алимов – шпага
Олег Соколов – шпага
Малика Ҳакимова – шпага
Яна Алборова – шпага
Ҳасан Бадунов – шпага

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 13 июль куни Венгрия сафарига жўнаб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Қиличбозлик Лара Плиего Паола

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг