... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙТҲ натижасида вафот этган аёл, моргда ҳаётга қайтди


14:29, 03.07.2018 Олам
 14 336

Шифохона раҳбарияти воқеа юзасидан текширувни бошлаган.

Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида аёл ўлими тасдиқланганидан бир неча соат ўтиб моргнинг музлатгич камерасида ўзига келди.
 
Исми маълум қилинмаган жабрланувчи жиддий йўл транспорт ҳалокатига учраган. Аёл бошидан жиддий жароҳатлар олгандан сўнг, шифокорлар уни ўлдига чиқарган.
 
Унинг ўлганлиги ҳақидаги маълумотни қайд дафтарига киритган морг ходимлари уни тириклигини билиб қолган. Танани музлатгичдан чиқарилгач, аёлнинг нафас олаётгани сезилган.
 
“Жароҳатнинг оғирлиги, моргга олиб борилиши, музлатгичга жойлашга кетган вақтни ҳисобга олсак, унинг тирик қолгани учун Яратганга миннатдорлик билдиришимиз керак”, дейди бош шифокор Геррит Брендник.
 
Ҳозирда жабрланувчи тиббий кўрикдан ўтказиляпти. Шифохона раҳбарияти воқеа юзасидан текширувни бошлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЖАР ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!