... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙПХ ходимининг қоидабузарлиги танқидга учради


13:36, 06.02.2016 Жамият
 6 632

Воқеа Шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси қаршисидаги Қоратош кўчасида содир бўлган.

Сўнгги вақтларда Водители Ташкента гуруҳи анча тинчланиб қолган эди. Гуруҳ фойдаланувчиси Sunnatilla Madjidov’нинг жойлаган сурати тин олган муҳокамаларни яна жонлантириб юборди. Суратда ЙПХ ходими бошқариб кетаётган Chevrolet Lacetti русумли хизмат автомобили Ўзбекистон Республикасида белгиланган Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига зид тарзда қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи йўл чизиғини босганча, бамайлихотир йўлнинг нариги томонига ўтиб бораётгани тасвирланган.

Сурат муаллифи воқеанинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида автомобилнинг рақамини ҳам илова қилган. Маълум бўлишича, бу сурат Шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси қаршисидаги Қоратош кўчасида туширилган.  Гуруҳ аъзолари эса мазкур воқеа юзасидан ўз фикр-мулоҳаларини билдирар эканлар,  автомобилни бошқариб кетаётган ЙПХ ходимини аёвсиз танқид қилмоқдалар.

Яқиндагина ЙПХ ходими қоидабузарлиги учун фуқаро мурожати асосида жаримага тортилгани ҳақидаги хабар бутун республикага тарқашга улгурган эди. Қизиқ, ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси навбатдаги вазиятга нисбатан қандай чора кўраркин?

Теглар:ЙПХ Chevrolet Lacetti ИИВ Водители Ташкента ЙҲХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sbs
21:16 08.02.2016

Foto 1 shahar klinik shifoxonasi uyg'ur ko'chasida olingan ekan



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар