... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

YouTube исломий радикалларга алоқадор видеоларни блоклайди


16:05, 14.11.2017 Олам
 532

Исломий радикалларга алоқадор видеоларни блоклаш учун YouTube махсус профилактик технологияларни амалда қўллашни бошлади.

“ITC” номли нашрнинг маълумотига кўра, 2011 йилда АҚШ дрони ёрдамида ўлдирилган диний экстремизм тарғиботчиси Анвар ал-Авлакнинг YouTube’да жойлаштирилган сўнгги видеоси хостинг қоидаларига зид бўлганлиги боис унга алоқадор барча видеоматериаллар ўчириб ташланиши бўйича катта иш бошлади.
 
Ёз фаслига қадар унга тегишли бўлган 70 мингдан зиёд видеороликлар мавжуд эди. Олиб борилган ишларнинг самараси ўлароқ ҳозирга қадар улардан 54 минг 400 таси ўчириб ташланди. Ҳозирда хостинг ходимлари муваффақиятли ишларни давом эттиришяпти ва ўқувчилар қолган видеоларни кўришга ҳаракатни бошлашлари билан ушбу видеолар махсус технологик воситалар орқали йўқ қилиниши бўйича ҳам ишлар давом эттирилмоқда.
 
Шунингдек, YouTube террорчиларга алоқадор видеоларни йўқ қилишнинг барча чораларини кўраётган экан, бунинг баробарида фойдали видеоларни ўчиб кетмаслиги борасида ҳам керакли ишларни аллақачон режалаштириб бўлган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Исломий радикаллар Анвар ал-Авлак YouTube 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!