Тарихда иккинчи бемор ОИТСдан бутунлай соғайди

Саломатлик

image

Шифокорларнинг маълум қилишича, тарихда иккинчи шахс — лондонлик бемор ОИТСдан бутунлай соғайди. Бу ҳақда “Lancet” нашри хабар бермоқда.
 
Ушбу касалликдан илк бор соғайган бемор берлинлик эди. У 13 йил муқаддам ушбу хасталикдан бутунлай тузалган эди. Нашр маълумотларига кўра, беморларнинг ҳар иккисида ҳам мия илиги трансплантацияси ўтказилган.   

ОИТСдан соғайган кишининг исми очиқланмаган. Аммо “The New York Times”нинг ёзишича, тузалиб чиққан шахс Венесуэланинг 40 ёшли фуқароси Адам Кастильеходир. Унга 2003 йилда ОИТС, 2012 йилда эса Хожкин лимфомаси (қон саратони турларидан бири) ташхиси қўйилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОИТС

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг