... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёш йигитлардек кўринишга эга қария интернет аҳлини ҳайратга солди


18:16, 25.07.2017 Олам
 12 588

Яқинда Чуандо Тэн ўзининг 50 ёшини нишонлади. Аммо олтинчи ўн йилликка қадам қўйган қариянинг кўриниши нақ 25 ёшлик йигитларникидек.

Ҳозирда сингапурлик “ёш йигит” модель сифати фаолият юритмоқда. Агар сиз унинг ҳақиқий ёшидан хабар топсангиз, қойил қолишингиз аниқ.
 
Дунёдаги кўпчилик кишилар умрбоқий ёшлик учун борларини беришга тайёр. Сингапурлик Чуандо Тэн ҳам ана шундай инсонлар тоифасидан. Яқинда  Чуандо Тэн ўзининг 50 ёшини нишонлади. Аммо олтинчи ўн йилликка қадам қўйган қариянинг кўриниши нақ 25 ёшлик йигитларникидек.  


 
Хўш, сингапурлик қариянинг ёш кўринишга эга бўлишининг сири нимада? Чуандо Тэннинг айтишича, у доимий равишда спорт билан шуғулланади, тонгда ва тунда ванна қабул қилмайди ва хайнаньски номли аччиқ қалампирли товуқ (Хитой ошхоналаридаги машҳур таом) истеъмол қилади.


 
Чуандо бир оз вақт олдин хитойдаги “Yidian Zixun” янги ахборий веб-сайти рекламасида суратга тушди. Қолаверса, у ўзининг фотография йўналишидаги бизнесини ҳам самарали олиб бормоқда.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Сингапур модель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!