Коронавирусга қарши вакцинада ножўя таъсирлар кузатиляптими? 

Олам

image

Коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан эмланаётган кўнгиллиларнинг баъзиларида кичик ножўя таъсирлар кузатилмоқда. Бунда ваҳимага ўрин йўқ. Кузатилаётган ҳолат барча вакциналар учун одатий ҳолдир. Бу ҳақда бугун, 18 сентябрь куни Н.Ф Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди

"Ҳозир 800 га яқин одам эмланди. Уларда ҳеч қандай жиддий ножўя таъсир кузатилмади. Фақат 37,5-38 даражадаги ҳарорат кўтарилиши, бел оғриғи, бош оғриғи, безовталик, инъекция жойида 14-15 фоиз қизариш каби ҳолатлар юз берди. Юқоридаги ҳолатлар ҳар қандай вакцинада ҳам кузатилади", деди Гинцбург.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вуйнович ҳам COVID-19 га қарши эмланишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилган. Унинг синовида қатнашган барча кўнгиллиларда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Коронавирус

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг