Долларнинг расмий курси кўтарилди
Жамият
−
24 Март 2020
12350Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 25 мартдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9532 сўм 74 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12 сўм 40 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 10 220 сўм 05 тийинга баҳоланиб, 352,29 сўмга арзонлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 10 сўм 23 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 119 сўм 99 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.