Лицей директорининг фирибгарлик гуруҳи устидан жиноий иш очилди

Олам

нннннннннннннннннн

Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Хўжанд шаҳрининг иқтидорли болалар лицейи директорига, ота-оналар томонида амалга оширилган тўловларни ўзлаштиришда айблаб, жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда ДМҚКА матбуот маркази хабар бермоқда. 

Лицей раҳбари Тоҳир Рўзибоевга Тожикистон Жиноят кодексининг 245-моддаси ("Ишга бериш ёки ўзлаштириш") ва 323-моддалари ("Хизматни сохталаштириш") билан боғлиқ айбловлар қўйилган.

Тергов давомида аниқланишича, 2016 йилдан 2019 йилгача Рўзибоев ушбу муассасанинг бош ҳисобчиси A.Бобоқулов ва ғазначи С.Ниёзов билан тил бириктириб, ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан ўқиш, ётоқхона ва дарсликлардан фойдаланиш учун тўлов сифатида лицей кассасига тўланган пулдан 842,7 минг сомоний (ҳозирги курс бўйича 90 минг AҚШ доллари) ни ўзлаштирган.

Шунингдек, директор ва бош бухгалтер, лицей омборхонаси мудири Х. Иброҳимовлар билан Файзи Музаффар корхонасидан ўқув муассасаси учун 1,6 миллион сомоний (170 минг AҚШ доллари) миқдорида маҳсулот сотиб олингани тўғрисидаги 31 та ҳисоб-фактуралар сохталаштиргани маълум бўлди. Шу асосда, Т. Рўзибоев, А.Бобоқулов ва бошқа шахслар устидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 245-моддаси 4-қисми "б" ва "323" бандига биноан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгар Хўжанддаги лицей директори

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг