... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёдгор Саъдиев юксак унвон билан тақдирланди


14:49, 07.09.2016 Театр
 5 771

70 ёшни қаршилаган актёр 1998 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини билан тақдирланган эди.

Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Qalampir.uz”га берган интервьюсида айни дамда Қорақалпоғистонлик ҳамкасблари билан Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган “Имон” спектаклини Нукусда ҳам қўйиш ишларини бошлагани ҳақида айтган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси Раёсатининг Қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Қорақалпоғистон халқ артисти унвони билан тақдирланди.
 
Маълумот ўрнида, Ёдгор Саъдиев жорий йилниниг 12 июнь куни қутлуғ 70 ёшни қаршилади. Актёр 1998 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.
 
Фурсатдан фойланиб, таҳририятимиз билан актёрни юксак мукофот билан қутлаб қоламиз. 

Теглар:Ёдгор Саъдиев Мукофот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!