Сирдарёда ўғирланган машина Қашқадарёдан топилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 30 август куни Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У. Бўронов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг “Lacetti” автомашинасини ҳайдаб қочганини билдирди.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтувчи М–39 йўлининг 73-километридан техник соз ҳолда топилди. 

Мазкур жиноятни Ғузор туманида яшовчи Ш. Ю ва И. Б. содир этган экан. Энди улар бу қилмиши учун тергов олдида жавоб бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

машина олиб қочиш

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг