... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёдгор Саъдиев: “Қалампирнинг аччиғи анча йилларга етиши керак!”


16:48, 11.11.2016 Жамият
 2 593

“Бу сайтни тилга олганда, уни имонли сайт деб айтишларини истайман”, дейди Ёдгор Саъдиев.

Qalampir.uz сайтининг 1 ёшга тўлиши муносабати билан биз Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан боғландик. Халқимизнинг севимли актёри гарчи даволанаётган бўлсалар-да, сайтимиз ҳақидаги фикрларини жон деб  билдирдилар.
 
Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон халқ артисти:
 
Qalampir.uz” сайти ижодий жамоасини бугунги байрам билан табриклайман. Қалампирнинг аччиғи анча йилларга етиши керак. Бир сўз билан айтганда, унинг фаолияти менга ёқаяпти. Мен ушбу сайт ҳақиқатни одамларнинг нафсониятига тегмай, тушунтириш йўли билан уларни тўғри йўлга бошлашини тилардим.
 
Яқинда Qalampir.uz” сайтига интервью бергандим. Кўпчиликдан яхши фикрлар эшитдим, ёзилиши, оддий ва юракка яқинлигини менга манзур бўлди.
 
Ҳозирги кунда шов-шув қилишни яхши кўрадиган сайтлар жуда ҳам кўп. Йўқ, “Qalampir.uz” сайтини тилга олганда, одамлар мана бу сайт яхши, мана бу сайтда ҳақиқат бор, бу сайт инсонни инсонийликка чорлайдиган, имонли сайт дейишсин!
 
Реклама ёки шов-шув учун ишлайдиган сайт бўлмаслигини истардим. Ҳаммангизга омад ва ижодий парвозлар тилайман.
Умида Якубова

Теглар:Qalampir.uz Ёдгор Саъдиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар