Мирзиёев ҳажга йиққан маблағини маҳалладошларига ёрдамга сарфлаган аёлни алоҳида эътироф этди

Жамият

image

Аввалроқ, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкентда тантанали байрам тадбири бўлиб ўтаётгани, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тантанадаги нутқида ҳаж зиёрати учун йиққан маблағини маҳалладошларига беғараз ёрдамга сарфлаган риштонлик тадбиркор Израбу Усмонова, қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, 32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади. Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди.

Аёлларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда эришилаётган натижалар хусусида ҳам сўз юритилди.  

Давлат раҳбари қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялаш жуда улуғ ва шарафли масъулият эканини таъкидлади. Янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, кўпни кўрган нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари, ҳурматли муаллима ва мураббиялар бу савобли ишга улкан ҳисса қўшишига умид билдирилди.

Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди. Йиғилганлар буни олқишлар билан қўллаб-қувватлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев 8 март

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made