Шифохоналар ва карантин марказида кунлик овқат харажати 30-35 минг сўмдан ошмаслиги белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш тадбирларига жалб қилинган шифохоналар ҳамда карантин марказларида овқатлантириш харажатлари меъёрлаштирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, тўғри ва соғлом овқатланиш даволанишнинг муҳим қисми ҳисобланишини ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, беморлар ва карантинга олинган шахсларни овқатлантиришда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг 2020 йилнинг 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига мувофиқ, кунлик овқатлантириш харажатлари меъёрлаштириштирилган. 

Унга кўра, коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирларига жалб қилинган барча муассасалар ва карантин марказларида бюджет ва Инқирозга қарши курашиш жағармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган аутсорсинг хизмати орқали кунлик овқатлантириш харажатлари эртага, 20 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 35,0 минг сўмгача ҳамда бошқа ҳудудларда 30,0 минг сўмгача бўлган миқдорда белгиланган.

Ушбу белгиланган нархлардан ошмаган ёки камроқ нархларда овқатлантириш ташкиллаштирилган ҳолатларда, ўша белгиланган миқдорларда аутсорсинг хизмати орқали кунлик овқатлантиришни етказиб берувчи хўжалик субъектлари билан тузилган шартномага асосан фаолиятни давом эттириш тавсия этилмоқда. 

Хабарда қайд этилган меъёрларга мувофиқ, аутсорсинг хизмати орқали етказиб берувчи хўжалик субъектлари билан тузилган шартномага асосан кунлик овқатлантириш меъёри ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва соғлиқ учун фойдалилиги талаб даражасида бўлишига эътибор қаратиш лозимлиги айтилади. 

Бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлар ҳисобидан овқатлантириш ташкил этилганда, кунлик овқатлантириш харажатлари миқдорлари эркин нархларда белгиланиши мумкинлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан кунлик овқатлантириш меъёрлари қайта кўриб чиқилиши ва натижалари бўйича хабардор қилиши маълум қилинмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг