Ер участкалари қандай ҳолларда олиб қўйилади?

Фойдали

image

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида қандай ҳолларда ер участкаси олиб қўйилиши ҳақида маълумот берилди.

Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлар фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш); 

аҳоли пунктлари бош режаларини бажариш, шунингдек, қонунлар ва Президент қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.


Мақола муаллифи

Теглар

ер

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг