Енгил атлетика. Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари шоҳсупасига кўтарилди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё ўйинларининг 7-кунида енгил атлетиканинг осқон улоқтириш дастури бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан қатнашган Суҳроб Хўжаев мамлакат терма жамоаси ва делегация ҳисобига дастлабки медални тақдим қилди.

Босқон улоқтириш секторида қатнашган Хўжаев 70,79 метр натижа қайд этган ҳолда мусобақанинг бронза медалига эга чиқди. Ушбу дастурда олтин ва кумуш медаллари Хитой ва Қатар вакилларига насиб этди.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси айни дамда жами 37 та медаль (10 та олтин, 11 та кумуш, 16 та бронза) жамғарган ҳолда умумий рейтингнинг 5-поғонасини банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Енгил атлетика Ханчжоу Суҳроб Хўжаев Босқон улоқтириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made