Яван гидроэлектр станцияси қурилишига старт берилди

Жамият

image

Бугун, 2 июнь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Имомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт бердилар.

Қайд этилишича, ушбу иншоот энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликда биринчи йирик лойиҳа бўлади. 140 мегаватт қувватли замонавий станция мамлакатлар энергетик хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Муҳандислик ишлари тўлиқ замонавий стандартлар асосида, илғор хорижий компаниялар иштирокида олиб борилмоқда.

Лойиҳани молиялаштиришга етакчи халқаро институтлар, шу жумладан Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдирган.

Ушбу лойиҳа тармоқнинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлаш, минглаб хонадонлар ва янги корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлашга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг