Ўзбекча юмшоқ куч: Лавровнинг лағмони

Жамият

image

Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонаси ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида Ўзбекистонга ташриф буюрган РФ Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровнинг нонуштаси сурати жойлаштирилди.

“Тошкентда вазир учун лағмон тайёрланди - Сергей Викторовичнинг севимли таоми. Ўзбекча юмшоқ куч амалда”, дейилади элчихона расмий саҳифасида..

Маълумот учун, Сергей Лавров 15 январь куни кечқурун Тошкентга келди.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.

Музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг