... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи


18:55, 16.04.2018 Жамият
 2 379

Компания лойиҳани амалга ошириш учун Япония ҳукуматидан молиявий кўмак олишни ҳам мўлжалламоқда

Япониянинг “Kawasaki Heavy Industries” концерни Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган завод қуришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Таҳлилнома” кўрсатувида маълум қилинди.
 
Концерн бўлим бошлиғи Т.Такасинага кўра, “Kawasaki Heavy Industries” Ўзбекистонда GTG технологияси асосида табиий газдан бензин ажратиб оладиган завод қуриш масаласини ўрганмоқда. Компания лойиҳани амалга ошириш учун Япония ҳукуматидан молиявий кўмак олишни ҳам мўлжалламоқда
 
“Kawasaki Heavy Industries” делегацияси яқин вақт ичида Ўзбекистонга ташриф буюриши ва мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан ваколатли вазирликлар ва идоралар билан муҳокама ўтказишни режалаштирилмоқда. 

Теглар:Япония Бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар