Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйнайди
Спорт
−
26 Март 2019
4430Бугун, 26 март Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати саралаш ўйини доирасида Тожикистон олимпия термасига қарши майдонга тушади. ЎФА Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида соат 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистонга қарши баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Тожикистон эса Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 2та гол киритган.
Бугунги ўйин гуруҳда ким ғолиб бўлишини аниқлаб беради. Маълумот учун, ғолиб жамоа келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023